Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

КОРРУПЦИЯ — ЖАМИЯТНИ ЕМИРУВЧИ ИЛЛАТ

error

2025-12-05

 КОРРУПЦИЯ — ЖАМИЯТНИ ЕМИРУВЧИ ИЛЛАТ

 🛡«Коррупцияга қарши курашиш ойлиги» доирасида Боғот ва Гурлан туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари ходимлари иштирокида навбатдаги тарғибот семинари  бўлиб ўтди.


 Унда бошқарманинг Комплаенс назорат бўйича бош мутахассиси З.Ходжаев ходимларга коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари, хусусан, манфаатлар тўқнашувининг турлари ва шакллари, уларнинг молиявий, ҳуқуқий ва обрўга таъсир қилувчи хавфлари ҳақида батафсил маълумот бериб, унинг салбий оқибатларини мисоллар орқали ёритиб ўтди. Бундай ҳолатларни аниқлаш, баҳолаш ва олдини олиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

 🤝Семинар иштирокчиларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, қонунчиликка содиқлик ва шахсий масъулиятни тўла англаш борасидаги тушунчалар янада мустаҳкамланди.

 Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Ахборот хизмати