Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

🎉 МУБОРАКБОД ЭТАМИЗ!

error

2025-12-10

🎉 МУБОРАКБОД ЭТАМИЗ!

Бу йил тўртинчи бор ўтказилган «Энг яхши иш берувчи» Республика танловида 🏆Хива шаҳридаги «Хива Меҳрибон Текстиль» МЧЖ 30 дан ортиқ корхоналар орасида фахрли 2-ўринниэгаллади!


👩💼Корхона раҳбари Меҳрибон Маткаримовага сертификат ҳамда  эсдалик совғалари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Раъно Турдибоева томонидан топширилди.

💼«Хива Меҳрибон Текстиль» томонидан 41 нафар ногиронлиги бўлган фуқаролар иш билан таъминлангани, уларнинг оилаларига барқарор даромад кириб келаётгани ҳам ушбу корхонанинг ижтимоий масъулият борасидаги намунали фаолиятидан далолат беради.

🎉Бандлик бошқармаси жамоаси номидан Меҳрибон Маткаримовани чин қалбдан табриклаймиз!

📍Ҳудудимизда муносиб иш ўринлари яратиш, ҳар бир инсоннинг меҳнатига қадрият билан ёндашиш — энг катта ютуқдир.

👏Муваффақиятларингиз бардавом бўлсин!

#ЭнгЯхшиИшБерувчи #Хоразм #Хива #Бандлик  #НогиронлигиБорФуқаролар

 

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Ахборот хизмати