Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

меҳнатга лаёқатсизлик варақаси 60% тўланганлиги устидан эътироз

error

2025-12-23

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда «Ҳазорасп Тоза Ҳудуд» ДМда диспечер бўлиб ишлаётган Якубов Ҳ. касаллик варақаси 60% тўланганлиги устидан эътироз билдиргани акс этган хабар тарқалди.

Давлат меҳнат инспекцияси томонидан Якубов Ҳ.нинг меҳнатга лаёқатсизлик варақаси очилган даврда ойлик маошлари Хоразм вилояти Тоза Ҳудуд унитар корхонаси томонидан тегишли тартибда тўлаб берилмаганлиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ҳақиқатдан ҳам Якубов Ҳ. 2025 йил 25 октабр – 21 ноябрь кунлари ҳақиқатда 24 кунлик касаллик варақасига чиққан бўлиб, бошқарма томонидан дастлаб 60% миқдорда касаллик варақаси тўлаб берилган.

Меҳнат инспекцияси бошқармага ходимнинг 4 та вояга етмаган фарзандлари мавжудлигини ҳисобга олмаганлигини кўрсатди. Фуқаро эса бу маълумотномаларни бошқармага кеч тақдим қилганини билдирди. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 314-моддаси 22 ва 23-банди асосида, 3 ва 4 вояга етмаган фарзанди бўлган, ягона реестрга киритилган оилалар учун иш ҳақи 100% миқдорда тўланиши белгиланган.

Шунга мувофиқ, ҳозирги кунда касаллик варақаси 100% миқдорда қайта ҳисоб-китоб қилиниб, ходимга яна 781 561 сўм тўлаб берилиши таъминланди.

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси матбуот хизмати