Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Бошқармада семинар

error

2026-01-09

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

🟢Семинар давомида ПФ–270-сон Фармонининг мазмун-моҳияти, унинг давлат органлари фаолиятига татбиқи ҳамда коррупциявий хавфларни камайтириш бўйича аниқ вазифалар муҳокама қилинди.

Ходимларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат шакллантирилди;

ҳар бир мансабдор шахснинг шахсий масъулияти ва жавобгарлиги кучайтирилди;

хизмат фаолиятида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича тушунчалар мустаҳкамланди;

очиқлик ва шаффофликка асосланган ҳалол бошқарув тамойиллари кенг тушунтирилди;

рақамли хизматлар орқали инсон омилини қисқартиришнинг амалий аҳамияти очиб берилди.

💡 Семинар ходимларда коррупцияга қарши курашни фақат назорат чораси эмас, балки кундалик хизмат маданияти ва касбий мажбуриятнинг ажралмас қисми сифатида англашни шакллантирди.

📣Ҳалоллик — тизимдан бошланади.

Шаффофлик — ишончни мустаҳкамлайди.

Масъулият — тараққиётга олиб боради.

#КоррупциягаҚаршиКураш#ПФ270