Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Мариа Яқубова ҳамда Бахтиёр Юсупов хонадонига субсидия асосида 5 кВт қувватга эга қуёш панели ўрнатиб берилди.

error

2026-01-26

Қизил тоифадаги, оғир, "Камбағал оила реестри"да бўлган Хива тумани Журён маҳалласида яшовчи Мариа Яқубова ҳамда Бахтиёр Юсупов хонадонига давлат субсидияси асосида Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан 5 кВт қувватга эга қуёш панели ўрнатиб берилди.

Бу — шунчаки техник қурилма эмас. Бу — бир хонадон учун умид, бир оила учун эртанги кунга ишонч демакдир. Авваллари ойига электр энергияси учун катта маблағ сарфлаб келган оила эндиликда қуёшдан келаётган бепул ва тоза энергия ҳисобига ўз эҳтиёжини тўлиқ қоплайди. Энг муҳими, ўзидан ортган электр энергиясини давлатга сотиш имкониятига ҳам эга бўлди.


Бу эса бир томондан — оилавий харажатларни камайтирса, иккинчи томондан — қўшимча даромад манбаи бўлиб хизмат қилади.

Бу ташаббус оғир шароитда яшаётган оилалар учун фақат енгиллик эмас, балки барқарор даромад манбаи, мустақил ҳаёт сари қўйилган муҳим қадамдир. Давлат томонидан кўрсатилаётган бундай манзилли ёрдам камбағалликни қисқартиришга қаратилган сиёсатнинг амалий ифодаси, инсон қадрини юксалтириш йўлидаги аниқ натижадир.