Янгиликлар
Янгиликлар
2026-02-02
Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани «Тоза ҳудуд»да ходимлар бўйича етакчи мутахассис лавозимида ишлаб келаётган фуқаро Назорова Дилфузанинг мурожаати тарқалди.
Мазкур мурожаат Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан белгиланган тартибда ўрганиб чиқилди.
Мурожаатда келтирилган ҳолатлар, хусусан:
— лавозим йўриқномасида назарда тутилмаган вазифаларни мажбуран юклаш;
— раҳбар томонидан доимий психологик босим ўтказилиши;
— хизмат текшируви жараёнида ходим фаолиятига дахлдор бўлмаган ҳолатлар учун
жавобгарлик юклаш;
— тушунтириш хати орқали қонунчиликка зид равишда интизомий чора қўллаш ёки
ишидан озод этишга уриниш ҳолатлари
юзасидан тегишли ҳужжатлар ўрганилди, масъул шахсларнинг тушунтиришлари олинди ҳамда амалдаги меҳнат қонунчилиги нормалари асосида ҳуқуқий баҳо берилди.
Ўтказилган ўрганишлар натижасига кўра, мурожаатда қайд этилган ҳолатлар ўз тасдиғини топмади.
Ҳозирги кунда фуқаро Назорова Дилфуза билан тузилган меҳнат шартномаси амалда бўлиб, у аввалги иш жойида, эгаллаб турган лавозимида меҳнат фаолиятини давом эттирмоқда.
Мазкур масала юзасидан қўшимча чоралар кўриш учун ҳуқуқий асослар аниқланмади.