Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

error

2026-02-11

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Беруний туманидан келиб тушган мурожаат Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси ҳузуридаги Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида мурожаатда кўрсатилган шахсларнинг тегишли объектда ишлаганлиги юзасидан иш берувчи томонидан меҳнат шартномалари тузилмагани ҳамда ишга қабул қилиш бўйича буйруқлар расмийлаштирилмагани аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 72-моддасига мувофиқ, «ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт».

Шунингдек, аниқланишича, «АЭРОДЙНАМИCС» масъулияти чекланган жамияти Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қора-Қамиш 1/2 мавзеси, 20а-уй, 20-хонада рўйхатдан ўтган бўлиб, ҳозирги кунда мазкур жамият фаолияти тўхтатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан амалдаги қонунчилик доирасида тегишли тартибда чоралар кўрилиши ҳамда мурожаатчиларга ўз ҳуқуқларини суд тартибида ҳимоя қилишлари мумкинлиги тушунтирилади.