Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Тизим ичидан чиққан овозлар

error

2026-02-11

Тизим ичидан чиққан овозлар

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ёшлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди. Унда Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси тизимида фаолият юритаётган ёш ходимлар Зоом платформаси орқали иштирок этди.


Учрашувнинг асосий мақсади — тизимда фаолият юритаётган ёш мутахассисларнинг фикр-мулоҳазалари, таклиф ва ташаббусларини эшитиш, уларни қийнаётган муаммоларни бевосита муҳокама қилиш ҳамда амалий ечимлар ишлаб чиқишдан иборат бўлди.

Мулоқот давомида ёшларнинг бандликни таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, хизматлар сифатини ошириш, жойлардаги ташкилий масалалар ҳамда иш жараёнида учраётган муаммолар юзасидан саволлари тингланди. Ҳар бир мурожаат атрофлича кўриб чиқилиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Тадбир очиқ, самимий ва конструктив руҳда ўтди. Савол-жавоблар жараёнида ёшлар ўз фикрларини эркин билдириб, таклифлар илгари сурдилар. Мулоқот шакли масалаларга юзма-юз ва очиқ ёндашувни таъминлади.

Учрашув якунида Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Ахборот хизмати раҳбари Ш. Сапарбоев ўз фикрини билдириб шундай деди:

 «Бугунги учрашув биз учун оддий тадбир эмас, балки овозимиз эшитилган майдон бўлди. Ўз муаммоларимизни очиқ айтиш ва бевосита жавоб олиш имконияти яратилгани бизни руҳлантирди. Бундай очиқ мулоқотлар тизимда ишлаётган ёшларнинг ташаббускорлигини оширади ва иш самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатади.»

Мазкур очиқ мулоқот ёшлар билан ишлашда очиқлик, ўзаро ишонч ва масъулият тамойилларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.