Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

✅Абдураҳим Илҳомов ўзининг масъулиятли ёндашуви, ташаббускорлиги ва тизимли бошқарув тажрибаси билан жамоа орасида алоҳида ҳурмат қозонган.

error

2026-02-23

#ТАЙИНЛОВ
Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида самарали фаолият юритиб келган Абдураҳим Илҳомов янги масъулиятли вазифага тайинланди.

У эндиликда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси Қайта суғурталаш ва халқаро муносабатлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб боради.
Абдураҳим Илҳомов ўзининг масъулиятли ёндашуви, ташаббускорлиги ва тизимли бошқарув тажрибаси билан жамоа орасида алоҳида ҳурмат қозонган. Хоразм вилоятида камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш ҳамда аҳоли даромадларини ошириш борасида амалга оширилган қатор амалий ишлар унинг бевосита иштироки ва саъй-ҳаракатлари билан чамбарчас боғлиқ.

Янги лавозимда ҳам у  ўзининг профессионал тажрибаси, стратегик фикрлаши ва фидойилиги билан тизим ривожига муносиб ҳисса қўшишига ишонч билдирамиз.

🎉Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси жамоаси Абдураҳим Илҳомовга келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар, мустаҳкам соғлиқ ва масъулиятли вазифаларини сидқидилдан адо этишда омад ёр бўлишини тилайди.

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Ахборот хизмати