Янгиликлар
Янгиликлар
2025-02-25
Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан 💧«Хоразмсувтаъминоти» АЖда меҳнат қонунчилигига бағишланган навбатдаги тарғибот-тушунтириш семинари ўтказилди.
➡️Тадбир давомида ходимларга меҳнат муносабатларининг энг муҳим жиҳатлари атрофлича тушунтирилди. Хусусан, меҳнат шартномасини тузиш, унга ўзгартириш киритиш ва бекор қилиш тартиби, иш вақти ҳамда дам олиш вақти, меҳнат таътили, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар масалалари амалдаги қонунчилик асосида изоҳланди.
➡️Алоҳида эътибор меҳнат ҳуқуқларининг кафолатларига қаратилди. Давлат назоратининг устувор йўналишлари, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш механизмлари, меҳнат низоларини қонуний йўл билан ҳал этиш тартиби ҳамда мурожаат қилиш имкониятлари реал мисоллар орқали тушунтириб берилди.
➡️Семинар очиқ мулоқот руҳида ўтди. Ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.
💬Бу каби очиқ мулоқотлар меҳнат қонунчилигини амалда таъминлаш, ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва иш берувчилар масъулиятини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.