Янгиликлар
Янгиликлар
2025-02-27
🎙Эфирда
— меҳнат ҳуқуқи!
Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Давлат меҳнат
инспекцияси Хоразм телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда янги лойиҳани бошлади.
📻 Энди ФМ 106.7 — Хоразм радиоси тўлқинида ҳар куни меҳнат ҳуқуқига оид долзарб саволларга қисқа, аниқ ва тушунарли жавоблар бериб борилади.Бу шунчаки эшиттириш эмас.Бу — Меҳнат кодексини очиб бериш, уни оддий фуқаро тилида тушунтириш, қонунни қоғоздан ҳаётга олиб чиқиш ташаббуси.
Ишдан ноқонуний бўшатишдими?Меҳнат шартномаси қандай тузилади?Иш вақти, таътил, моддий жавобгарлик масалалари қандай тартибга солинади?
🎧Ҳар куни эфирда — халқни қийнаётган муаммолар, ҳаётий мисоллар, қонуний ечимлар.
Мақсад битта:
⚖️Меҳнат
муносабатларида адолатни мустаҳкамлаш.📖Ҳуқуқий
саводхонликни ошириш.🤝Иш
берувчи ва ходим ўртасида соғлом муносабатни шакллантириш.
Агар сизни меҳнатга оид масалалар ўйлантираётган бўлса —радиони ёқинг.
Саволингизга жавобни тингланг.
Агар Инспекцияга мурожаатингиз бўлса (62) 224-12-23 телефони орқали боғланишингиз мумкин.
ФМ 106.7 — қонун сизга янада яқинроқ.