Янгиликлар
Янгиликлар
2026-03-02
📍Янгибозор
туманида семинар: ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш масалалари
муҳокама қилинди
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги масъуллари иштирокида ўтган
семинарнинг асосий мақсади — ҳудудларда камбағалликни қисқартириш, аҳоли
бандлигини таъминлаш, даромад манбаларини кенгайтириш ҳамда ҳоким ёрдамчилари
фаолиятида натижадорликни ошириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олишдан
иборат.



📌Тадбир давомида:
• 🏘ҳоким ёрдамчиларининг маҳаллабай ва хонадонбай ишлаш тизимини самарали йўлга қўйиш;
• 🎓ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш ва уларни барқарор иш ўринлари билан таъминлаш;
• 💼тадбиркорликни ривожлантириш орқали янги иш ўринлари яратиш;
• 📊 ҳар бир мурожаат ва топшириқ ижросини қатъий назорат қилиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
📝Шунингдек, жойлардаги мавжуд муаммолар танқидий таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш юзасидан аниқ механизмлар белгиланди. Ҳоким ёрдамчилари фаолиятида масъулият, ижро интизоми ва шахсий жавобгарликни кучайтириш устувор вазифа сифатида қайд этилди.




✅Семинар
якунида ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, ҳар бир
маҳаллада аниқ натижага эришиш ҳамда камбағалликни қисқартириш бўйича тизимли
ёндашувни таъминлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
🔎Янгибозор туманида ўтказилган мазкур семинар — ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда аҳоли фаровонлигини ошириш йўлидаги муҳим амалий қадамдир.