Янгиликлар
Янгиликлар
2026-03-05
📢МУРОЖААТНОМА📢
☀️🌱Ҳурматли юртдошлар!
📊 Бугунги кунда томорқа ер майдонлари ва деҳқон хўжаликларига ижарага берилган ерлар аҳоли даромадини ошириш, оилалар фаровонлигини таъминлаш ҳамда ички бозорни сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашда муҳим иқтисодий таянчга айланмоқда. Айниқса, экспортбоп ва юқори даромадли маҳсулотлар етиштириш орқали ҳудудларимизнинг салоҳияти янада ошмоқда.
💰«Бир маҳалла – бир маҳсулот» ҳамда «Бир контур – бир маҳсулот» тамойиллари асосида ер майдонларидан мақсадли ва тизимли фойдаланиш йўлга қўйилди. Бу ёндашув ҳар бир ҳудуднинг ихтисослашувини белгилаб, ресурслардан самарали фойдаланиш, таннархни камайтириш ва юқори ҳосилдорликка эришиш имконини бермоқда. Натижада минглаб оилаларнинг барқарор даромад манбаи яратилмоқда.
Ер – бу бойлик, ер – бу барака. Унга бефарқ қараш мумкин эмас. Ҳар қарич ер унум бериши, ҳар бир экин майдони даромад келтириши керак. Ундан оқилона, замонавий агротехник талаблар асосида ва самарали фойдаланиш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир.Давлатимиз томонидан яратилаётган имтиёз ва субсидия механизмлари, имтиёзли кредитлар ҳамда техник кўмак воситалари айнан шу мақсадга хизмат қилади — яъни аҳолини тадбиркорликка жалб этиш, бандликни таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга.
🤝 Шу боис, барча юртдошларимизни ўзига бириктирилган томорқа ва ижара ер майдонларидан тўлиқ ва самарали фойдаланишга, юқори ҳосилдорликка эришишга ҳамда оиласи даромадини оширишга чақирамиз.Яратилган имкониятлардан оқилона фойдаланиб, оилаларимиз фаровонлиги ва юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшайлик!
Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи Зафар Оллакулиев.