Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

🌱 ТОМОРҚАДАН БОШЛАНАДИГАН ФАРОВОНЛИК

error

2026-03-07

🌱 ТОМОРҚАДАН БОШЛАНАДИГАН ФАРОВОНЛИК

Давлатимиз раҳбарининг қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ҳамда томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланишни қўллаб-қувватлашга қаратилган ПҚ-49-сон қарори, 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сон Фармони ва 2025 йил 28 мартдаги ВМ-191-сон қарори ижроси доирасида бугун Янгибозор тумани «Боғолон», Хонқа тумани «Ғайрат», Янгиариқ тумани «Каттабоғ» ҳамда Боғот тумани «Навбаҳор» маҳаллаларида ижара ва томорқа  ер эгалари учун сердаромад экинлар экишга қаратилган амалий семинарлар ўтказилди.

👥Семинарларда туман ва шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиқлари, тегишли ташкилотлар мутасаддилари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда ижара ва томорқа  ер эгалари иштирок этди.

🌾Семинар давомида:

️баҳорги экинларни экиш ишларини жадаллаштириш;

️ томорқа ва ижара ер майдонларидан самарали фойдаланиш;

️ сердаромад қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш;

️«Бир маҳалла – бир маҳсулот» ва «Бир контур – бир маҳсулот» тамойиллари асосида экин экиш тартиби юзасидан тушунтиришлар олиб борилди.

Шунингдек, тажрибали уста деҳқонлар картошка экиш, агротехник ишлов бериш, ҳосилни йиғиб олиш ва уни узоқ муддат сақлаш бўйича ўз тажрибаси ҳамда амалий тавсиялари билан ўртоқлашди.

💰 Тадбир якунида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун мавжуд имтиёзли кредитлар, субсидиялар ва бошқа молиявий қўллаб-қувватлаш механизмлари ҳақида маълумотлар берилди.

🌿Ерга эътиборли бўлган, ҳар қаричидан даромад олади.