Янгиликлар
Янгиликлар
2026-04-02
Р А С М И Й М У Н О С А Б А Т
Хоразм вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ижтимоий тармоқда "БАСТИОН" каналида чоп этилган “4 йил олдин октабр ойида ишга кирганман, энди шу 4 йилдан кейин отпускага чиқаман десам фақат ноябрь ойидан бошлаб чиқишинг мумкин, меҳнат таътили ўз вақтида берилмаяпти” номли мақолада келтириб ўтилган ҳолатлар бўйича ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш
жараёнида ходимларга меҳнат таътиллари “Уз авто моторос” АЖ Хоразм филиали иш
берувчиси ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида келишиб тасдиқланган таътиллар
жадвалига мувофиқ берилиб келинаётганлиги, меҳнат таътили бериш иш йили
доирасида амалга оширилаётганлиги маълум бўлди. Ходимлар томонидан меҳнат
таътилини таътиллар жадвалида белгиланган муддатдан кўчиришни сўраб иш берувчи
номига мурожаатлар келиб тушмаган.
“Уз
авто моторос” АЖ Хоразм филиали иш берувчиси томонидан ходимларга меҳнат
таътили беришда амалдаги қонунчилик талабларига риоя қилинган бўлиб
қонунбузилиш ҳолати аниқланмади.