Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

🐄 Имкониятни ишлатган — ютган!

error

2026-04-27

🐄 Имкониятни ишлатган — ютган!

📍 Қўшкўпир тумани, Олтин воҳа маҳалласи.Қурбонбоев Қобул ота хонадонида чорвачилик фаолияти бугун сезиларли даражада ривожланган. Дастлаб бу йўналишга қизиқиш бўлган бўлсада, ишни бошлашда иккиланиш ва бироз қўрқув ҳам йўқ эмас эди.Ҳоким ёрдамчиси кўмагида ажратилган 200 миллион сўмлик имтиёзли кредит эса бу оилага ишонч берди ва фаолиятни кенгайтиришга туртки бўлди.

👩🌾 Хонадон бекаси Раззақова Санамжоннинг айтишича, аввал 4 бош соғин сигир билан кунига 35–40 литр сут олинган. Кейинчалик яна 7 та наслли чорва харид қилиниб, бугунги кунда кунлик сут ҳажми 120–130 литрни ташкил қилмоқда.🐄 Ҳозирда хонадонда чорва моллари сони 45 бошга етган.

💬 Ушбу хонадон тажрибаси шуни кўрсатадики, чорвачиликда тўғри ёндашув, меҳнат ва мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланиш барқарор натижа беради.