Янгиликлар
Янгиликлар
2022-10-28
Инсон манфаатларини таъминлаш учун аввало, одамлар ва халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш алоҳида аҳамият касб этади.
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, ёшлар ва аёлларга ижтимоий, ҳуқуқий ёрдам бериш, касб ўрганишига иштиёқи бор бўлган ишсиз ёшлар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва Бандлик муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов иштирокида сайёр қабул о'тказилмоқда.
Қабул жараёнида аҳолини бандлигини таъминлаш, меҳнат қонунчилиги бузилган ҳолатлар юзасидан фуқароларни қийнаётган саволлар билан мурожаат қилиб керакли тавсияларни олдилар. Қабул давомида келиб тушган мурожаатларнинг аксариятига жойида ҳуқуқий тушунтириш берилиб, айрим мурожаатлар ўрганилиши вақт талаб этганлиги боис тегишли тартибда назоратга олинди.
Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг