Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Ўқув семинар ўтказилди.

error

2023-05-23

Жорий йилнинг 23-май куни Хоразм вилояти Адлия бошқармасида  Президент ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм вилояти филиали билан ҳамкорликда вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотларининг инсон ресурсларини бошқариш бўлинмалари масъул ходимлари, хуқуқшунослар ҳамда бош бухгалтерлари учун ўқув семинар ўтказилди.

 

Ўқув семинарда янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг мазмун-моҳиятини тушунтириш, киритилган янги нормаларнинг амалиётда тўғридан-тўғри ишлашида, ҳаётда самарали татбиқ этилишида меҳнат бозори иштирокчилари, ишчи-ходимлар, иш берувчилар, иш изловчилар ҳамда ваколатли ташкилот ва идоралар масъулларига ҳужжатдаги моддаларнинг мазмун-моҳиятини содда, аниқ ва тўғри тушунтириш мақсад қилинган.

 

 ➡️Ушбу Ўқув семинар Хоразм вилояти Адлия бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил қилинган бўлиб, Янги таҳрирдаги меҳнат кодексидаги ўзгаришлар юзасидан соҳага оид мутасаддилар ҳам таклиф қилинган.

 

Жумладан, ушбу семинарда вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат назорати инспексиясидан инспексия бошлиғ ўринбосари  Ҳамид  Ситчанов ҳам иштирок этди

 

🔴Ишдан бўшатиш нафақаси масаласида берилган саволга жавобан:

➡️Ишдан бўшатиш нафақаси масаласида ҳам янгилик мавжуд.

Барчамизга маълумки,  

Эски таҳрирдаги МКнинг 109-моддасида “ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмас” деб белгиланган.

Янги таҳрирдаги кодексда эса бу борада муҳим янгилик. Эндиликда ишдан бўшатиш нафақаси тўлаш тартиби 173-моддага кўра ходимнинг стажига қараб тўланиши белгиланди.

Яъни, ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади  ва у

 

-3 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан;

-3 йилдан 5 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизидан;

-5 йилдан 10 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизидан;

-10 йилдан 15 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 150 фоизидан;

-15 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 200 фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.

 Бу ўринда ходим иш берувчидаги иш стажи назарда тутилмоқда, яъни ишдан бўшатилаётган корхонада ишлаган даври ҳисобланади. Умумий иш стажига адаштириб юбормаслик лозим бўлади- деди Ҳамид Ситчанов

 

 

 ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ  КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА БАНДЛИК БОШ БОШҚАРМАСИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ