Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Oммавий сайёр қабул ўтказилди.

error

2023-05-26

Жорий йилнинг 25-май санасида, Хоразм вилояти Хива туманидаги “Дошёқ” маҳалласи маданият марказида Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари Турдибоева Раъно Эшовна иштирокида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

 Унда вилоятимизнинг турли ҳудудларидан келган 26 нафар  фуқаролар ўзларининг  муаммоли масалалари бўйича мурожаат қилдилар. Мурожаатларнинг аксарияти, шу жойнинг ўзида ечимини топди.

Ногиронлиги бўлган 2 нафар фуқароларга ногиронлик аравачаси, 3 нафар фуқароларга эса қўлтиқ таёқлар берилди. Қолаверса, 5 нафар фуқароларга даволаниш учун ,6 нафар фуқароларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.Айрим ўрганиш талаб қиладиган муаммолар ижроси назоратга олинди

 Шунингдек, Хива тумани Пирнахос маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган 04.04.1997. йилда туғилган Султонов Шоҳрухга Электр юритмали кресло-аравачаси топширилди

 Куннинг иккинчи ярмида, Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Шерзод Бердиев ҳамроҳлигида Хива “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйига ташриф буюрди.

 Хозирги кунда бу ерда 325 нафар руҳий хаста ногирон эркаклар истиқомат қилади.Раъно Эшовна уларнинг яшаши ва дам олиши учун яратилган шароитлар, ақлий жиҳатдан имконияти чекланган фуқароларнинг мавсумга мослаб тўлиқ кийим-бош, иссиқ овқатлар  билан таъминланганлик даражаси ва ҳолатини ўрганди ҳамда суҳбат давомида ўзининг тавсияларини бериб ўтди

 Галдаги манзил: Хоразм  вилоят  ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш  маркази бўлди.Марказ фаолияти, яратилган шароитлар, кўрсатилаётган тиббий хизматлар кўздан кечирилди.Раъно Турдибоева бу ерда даволанаётган беморлар билан дилдан суҳбатлашиб, - беморларнинг таъбири билан айтганда янги бир нафас, яхши кайфият бағишлади.Беморлар  марказ ҳодимлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини ижобий баҳолашди