Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Mеҳнат ярмаркаси ўтказилди

error

2023-06-20

Хонқа туманидаги “Таянч” маҳалласида  туман прокуратураси ташаббуси билан  Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлар, Вазирлик тизимидаги Урганч шаҳар "Ишга марҳамат" мономаркази ва Хонқа касб-ҳунарга ўқитиш маркази ҳамкорлигида меҳнат ярмаркаси ўтказилди

Унда  156 та корхона, ташкилот ва фермер хўжаликлари 786 та бўш иш ўринлари билан қатнашди.

Ярмаркада 798 нафар  иш билан банд бўлмаган фуқаролар иштирок этишди. Шундан:

176 нафар фуқарога тумандаги корхона, ташкилот ва фермер хўжаликларига ишга жойлашишлари учун,

51 нафарига касб-ҳунарга ўқитиш марказларида ўқишлари учун йўлланмалар берилди.

тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган 26 нафар  ишсиз фуқароларга субсидиялар ажратилди.

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ  КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА БАНДЛИК БОШ БОШҚАРМАСИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ