Янгиликлар
Янгиликлар
2023-07-20
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН
Хоразм архитектура ва қурилиш техникуми қошидаги «Қурилиш соҳаси малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази» банд бўлмаган, ишсиз фуқароларни қисқа ўқув курсларига таклиф қилади!
Ўқиш 3-босқичдан иборат:
1️⃣-босқич: Рус тили, Россия Федерациясининг қонунчилиги ва тарихи, урф-одати,маданияти, диний экстремизм, одам савдоси, соғлом турмуш тарзи, техник хавфсизлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ўргатилади.
2️⃣- босқич: Мутахассислик бўйича назарий ва амалий машғулотлар ўтказилади.
3️⃣- босқич: Қурилиш корхоналарида амалиёт ўтказилади.
МАРКАЗИДА ҚУЙИДАГИ МУТАХАССИСЛАР ТАЙЁРЛАНАДИ
1. бетончи (монолитчи, арматурачи, опалубкачи) – ўқиш муддати 3,5 ой.
2. ғишт терувчи (ғишт териш ишлари) – ўқиш муддати 3,5 ой.
3. электргазпайвандчи (электргазпайвандлаш ишлари) – ўқиш муддати 3,5 ой.
4. дурадгор (дурадгорлик ишлари) – ўқиш муддати – 3,5 ой.
5. сувоқчи (сувоқчилик, пардозчилик ишлари) — ўқиш муддати 3,5 ой.
6. бўёқчи безакчи (қурилиш-пардозлаш ишлари) – ўқиш муддати 3,5 ой.
7. сантехника (сантехника жиҳозларини монтаж қилиш ишлари) – ўқиш муддати 3,5 ой.
8. электрмонтажчи (электр таъминоти монтажи ишлари) – ўқиш муддати 3,5 ой.
9. стропалчи (кўтарма кран бошқарувчиси ёрдамчиси) – ўқиш муддати 3,5 ой.
10. плитка қопловчи (керамик плитка (кафель) териш ишлари) – ўқиш муддати 3,5 ой.
1. гипсокартон монтажчиси – ўқиш муддати 3,5 ой.
12. кран машинисти – ўқиш муддати 4,5 ой
13. «Э» тоифадаги тракторчи-машинист – ўқиш муддати 4 ой
13. «Ф» тоифадаги тракторчи-машинист – ўқиш муддати 4,5 ой
➡️Таҳсил олувчилар 3 маҳал иссиқ овқат, амалиёт даврида махсус кийимлар билан таъминланадилар.
Шунингдек, зарур шарт-шароитларга эга ётоқхона ҳам мавжуд.
ўқишни мувааффақиятли тугатганларга халқаро, қр кодга эга (маълумотлар давлат тили ва инглиз тилида ёритилади) сертификат, ҳамда икки тильда (давлат ва рус тилида) ёзилган малакасини белгиловчи гувоҳнома берилади
Сертификат олган ўқувчилар Россия Федерациясининг қурилиш ташкилотлари вакиллари ўтказадиган танловлардан сўнг, объектларга ишга боришлари мумкин бўлади
Россия Федерациясига ишга кетган фуқароларнинг иш ва яшаш шароити, меҳнат қонунчилиги бўйича иш вақти, иш ҳақини ўз вақтида олишлари ва бошқа ҳуқуқларининг таъминланиши
Ўзбекистон Республикаси ташқи меҳнат миграция агентлигининг Россиядаги вакиллари томонидан назорат қилиб турилади.
Ўқишга туман(шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари йўлланмаси орқали, суҳбат асосида қабул қилинади.
Шунингдек, улар томондан тасдиқланган табелларга асосан, энг кам ойлик иш ҳақининг 75% миқдорида стипендия тўланади.
- ариза, туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари йўлланмаси;
- паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат (асли кўрсатилади);
- умумий ўрта таълим (11-синф негизида), ўрта махсус, касб-ҳунар, профессионал ёки олий маълумот тўғрисидаги тегишли ҳужжат,иловаси билан (асли кўрсатилади);
- 3,5 х 4,5 см ўлчамдаги 6 дона рангли фотосурат;
- тракторчи-машинист қисқа курсида тахсил олувчилар учун соғлиги ҳақида маълумотнома 083-шакл.
Манзил: Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Паҳловон Маҳмуд кўчаси, 162-уй.
📞Телефонлар: (62) 22-8-49-22
+99897-211-36-26
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА БАНДЛИК БОШ БОШҚАРМАСИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ