Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Янгибозор тумани «Катли» маҳалласи ободлик касб этмоқда

error

2023-09-25

 

Янгибозор тумани «Катли» маҳалласи туманнинг энг чекка ҳудуди ҳисобланади.

Маҳалла  аҳолисига шаҳардан кам бўлмаган қулайликлар яратиш мақсадида «Обод хонадон», «Обод кўча» «Обод маҳалла» мезонлари доирасида кенг кўламдаги бунёдкорлик ва ободонлаштириш  ишлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек,  ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлашга ҳам эътибор қаратилган.Шу мақсадда бугун Янгибозор туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан бўш иш ўринлари меҳнат  ярмаркаси ўтказилди.

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадади суюлтирилган газ балонлари  хонадонларга етказиб берилди.Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида хонадонлардаги дудбўронлар кўздан кечирилди, ижтимоий дафтарда турувчи хонадонларга кўмир тарқатилди, аҳоли чорва моллари юқумли касалликларга қарши эмланди.