Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Ёшлар фестивали- бўш иш ўринлари ярмаркаси

error

2023-09-29

Ёшлар фестивали- бўш иш ўринлари ярмаркаси

 

Вилоят прокуратураси ташаббуси билан тегишли идора ва ташкилотлар ҳамкорлигида  Урганч шаҳридаги Ёшлик спорт мажмуасида  «Ёшлар фестивали » ўтказилди.

Унда Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ҳамда унинг туман-шаҳар бўлимлари ишсиз фуқаролар, касб-ҳунар мактаблари  битирувчилари, хорижий давлатларда меҳнат фаолиятини амалга ошириб, қайтиб келган ишсиз фуқароларни иш билан таъминланишига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида 3334 та бўш иш ўринлари билан қатнашди

 Ярмаркада 448 нафар ишсиз аёллар ва ёшлар қатнашиб, 51 нафар фуқарога қайта касбга ўқиш учун йўлланамалар берилди. Тадбир давомида Урганч шаҳар «Ишга марҳамат» мономаркази томонидан тикувчилик йўналишида ўқув курсларини якунлаган 7 нафар битирувчиларга сертификатлар берилди.

Шунингдек «Беруний Академия» нодавлат таълим муассасаси томонидан 4 нафар битирувчига сертификатлар топширилди.Жарайондан тайёрланган репортажни томоша қилинг.Видео ссилкаси видеогалерия бўлимида.

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати