Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ

error

2023-10-06

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармасида 6 октябрь куни ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар учун навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди.

Бу галги матбуот анжумани «Аҳоли бандлигини таъминлаш-аҳоли турмуш даражасини оширишнинг муҳим омили» мавзусида режалаштирилгани боис, Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси  Аҳоли бандлиги, ишсизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш шўбаси бошлиғи Умид Абдуллаев ҳамда Касбга ўқитиш ва миллий малака шўба бошлиғи Рафаэл Жонибеков спикер сифатида қатнашди.

Мутасадди ходимлар томонидан жорий йилнинг шу даврига қадар аҳоли бандлигини таъминлаш (ишга жойлаштириш ва касбга ўқитиш, субсидия ажратиш орқали ўзини-ўзи банд қилиш) борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати