Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

error

2023-11-08

Ижтимоий тармоқларда “Хива туманида мактаб болалари дарс пайтида мажбурий меҳнатга жалб қилиндими?” сарлавҳали хабар тарқалди.

Унда Хива туманидаги 5-сон умумий ўрта таьлим мактаби ўқувчилари дарс пайтида мажбурий меҳнатга жалб қилинганлиги айтилган.

Ушбу ҳолат Хива туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори Ж.Саидов томонидан ўрганилди. Маьлум бўлишича, ўқувчилар танаффуз пайтида, тиббий кўрикдан ўтиш учун туман Мудофаа ишлари бўлимига қачон боришларини сўраш мақсадида ташқарида кўчат экаётган Чақириққа қадар  бошланғич таьлим раҳбари ёнига боришган.Устози чуқурча кавлаётганлигини кўриб,  ўқувчиларнинг икки нафари ўз хоҳишларига кўра, ёрдамлашиш мақсадида ҳар бири биттадан чуқурча қазиб, дарс бошланиш вақтида яна машғулотларига қайтишган.

Ўқувчилар ушбу чуқурчани қазишни уларга хеч ким тайинламаганлигини,ўзлари устози ишлаб турганини кўриб ёрдамлашгиси келганини билдиришди.

Ўқувчиларнинг мажбурий меҳнатга жалб қилинганлик ҳолати ўз тасдиғини топмади

 

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати