Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

error

2023-11-06

Ижтимоий тармоқларда «Талабалар мажбурий меҳнатга жалб қилинмоқда» номли видео хабар тарқалди.

Ушбу ҳолат юзасидан Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат назорати инспекцияси томонидан ўтказилган ўрганиш ишлари натижасида қуйидагилар аниқланди.

Жорий йилнинг  6 ноябрь куни Урганч давлат университетининг Урганч туманида жойлашган дала тажриба майдонида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги мавсумда кўчат экиш юзасидан ўқув амалий семинари ташкил этилган. Семинарда университет раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, ходимлар билан биргаликда  Агрономия, Мевачилик, Узумчилик, Сабзавотчилик, Ўсимликларни  ҳимоя қилиш ҳамда Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси йўналишларининг кўнгилли талаба-ёшлари ҳам иштирок этишган.                         Соҳа мутахассислари  кўчат экиш усуллари ҳақида билим беришган. Ҳеч ким мажбурий равишда жалб қилинмаган.Университет тажриба майдонида «Устозлар боғи» яратишдек хайрли тадбирда барча иштирокчилар ўз ташаббуслари билан қатнашиб, кўчат экиш жарайонларига ўз ҳиссаларини қўшганлар.

Тарқалган хабарда келтирилган мажбурий меҳнатга жалб қилганлик ҳолати ўз тасдиғини топмади.

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати