Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

«Биз коррупцияга қаршимиз»

error

2023-11-27

 «Биз коррупцияга қаршимиз»


«Коррупцияга қарши курашиш ойлиги» доирасида ташкил этилаётган  «Биз коррупцияга қаршимиз» шиори остидаги ўқув семинарларининг навбатдагиси Хива шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимида бўлиб ўтди.

Ўқув семинарда Хива шаҳар Адлия бўлими бошлиғи Ж.Мирзаев, Юридик хизмат маркази бошлиғи Д.Раззоковлар иштироқ қилиб, 8 декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлиги ва 9 декабрь Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан тадбир қатнашчиларига  Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги ғоя ва асосий тамойилларнинг мазмуни тўғрисида тушунтиришлар бердилар. Шунингдек тизимдаги ташкилотларда коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олишга қаратилган мақсадли тадбирларни ўтказиш лозимлигини билдирдилар.

Ўқув семинарлари жойларда давом этади

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати