Янгиликлар
Янгиликлар
2023-11-27
ОАВ ВАКИЛЛАРИ , ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГEРЛАР УЧУН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ҲАМДА МEДИА ТУР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси томонидан ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар учун ташкил этилган очиқ мулоқотда вилоятда мавжуд 531 та маҳаллаларнинг 490 тасида маҳалла биноси мавжуд эканлиги шундан, 17 таси жорий таъмирлашга, 47 таси капитал таъмирлашга, 12 таси реконструкция қилишга, 220 таси кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришга муҳтож 41 та маҳалланинг эса умуман биноси мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотлар берилди.
✔Самимий руҳда ўтган очиқ мулоқот қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлди.
Очиқ мулоқотдан сўнг, Урганч шаҳар "Ишга марҳамат" мономарказига медиа тур ташкил этилди.
Мономарказ фаолияти билан танишиш баробарида журналистлар мономарказ тингловчилари билан ҳам суҳбатлашдилар.
Таъкидлаб ўтиш лозим, шу кунгача мономарказда ишсиз ва банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатиш йўналиши 23 тани ташкил этган бўлса, қизиқиш билдираётганлар кўплигини инобатга олган ҳолда, яқинда яна бир "Сурдотаржимон" йўналиши қўшилди.
Журналистлар ва блогерларни қизиқтирган саволларга масъуллар томонидан тегишлича жавоб берилди.
Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати